Кўзлари қувончга тўла ўқувчиларни  Президент таълим муассасалари агентлиги раҳбари Ҳилола Умарова янги ўқув йили билан табриклади:

— Бугунги дунё шиддат билан ўзгариб бормоқда ва бу сиздан кўпроқ меҳнат ҳамда ҳаракатни талаб қилади. Сиз бизнинг умидимиз, таълим эса келажакка киритаётган энг катта инвестициямиздир. Умид қиламанки, бугун қаршимда турган сиз мурғак қалблар эртага юзлаб ёшларга ўз мувафаққият ҳикоянгизни сўзлаб берасиз. Зафар ёр бўлсин.

Тадбирда Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов ва жамоатчилик вакиллари сўзга чиқиб, ўқувчиларни янги ўқув йили билан табриклади.