Ғорларнинг кириш қисми қумлар ва ўпирилган тошлар билан кўмилиб, ташқи кўринишидан деярли билинмайди. Улар бир-биридан юзлаб метр масофаланиб, қандайдир тизим ва боғланиш аниқланмади.
Ғорлар нима мақсадда қурилганлигини билиш учун энг йириги танлаб олинди ва ёритиш жиҳозлари ёрдамида 80-100 метр масофа ва 10-15 метр пастликка тушилди. Унинг айрим жойлари жуда тор, айрим жойлари кенг ва қўшимча йўналишлар очилган.
Ғорнинг геологик қатламлари асосан оҳактошдан иборат бўлганлиги сабабли, ғор ўрта асрлар даврида (XII-XIII) маҳаллий кончилар тарафидан қазилиб ер остки захираларидан жуда кенг кўламда фойдаланган ҳамда ганч қурилиш материалининг хомашёси олинганлиги аниқланди.