Мазкур препарат Бухоро шаҳрида сўнги маротаба 9 июль куни 40 минг сўмдан 55 минг сўмгача сотилган. Бухоро, Когон шаҳри, Жондор ва Пешку туманларида сўнги марта 13 июль куни 45 минг сўмдан 48 минг сўмгача харид қилинган.

Ғиждувон, Шофиркон, Ромитан туманларида ўртача 42 минг сўмдан 50 минг сўмгача сотилган. Вилоятнинг Олот, Қоракўл тумани аҳолиси учун мазкур дори сўнги маротаба 10 июль куни 44 минг сўмдан 48 минг сўмгача сотилган.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда вирусга қарши самарали восита ҳисобланган «Эргоферон» дориси Бухоро вилояти ҳудудларидаги дорихоналарининг бирортасида қолмаган. Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси яна бошқа вилоятлар кесимида вазиятни ўрганишда давом этади.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси

Матбуот хизмати

Маълумот учун:

ЭРГОФEРОН – таъсир этувчи (фаол) модда сифатида одам гамма интерферонига аффин тозаланган антителалар – 0,006 г, гистаминга аффин тозаланган антителалар – 0,006 г, CD4 га аффин тозаланган антителалар – 0,006 г сақлайди.

Эргофероннинг фармакологик фаоллиги вирусларга қарши, иммуномодуляторлик, гистаминга қарши, яллиғланишга қарши хусусиятлари билан ифодаланади.

Вирусли инфекцион касалликларда: А гриппи ва В гриппи, ўткир респиратор вирусли инфекциялар (парагрипп, аденовируслар, респиратор-синситиал вируслар, коронавируслар чақирган), герпесвирусли инфекциялар (лабиал герпес, офталмогерпес, генитал герпес, ўраб олувчи герпес, сувчечак, инфекцион мононуклеоз), вирусли этиологияли ўткир ичак инфекциялари (калитсивируслар, коронавируслар, ротавируслар, энтеровируслар чақирган), энтеровирусли ва менингококкли менингитлар, буйрак синдроми билан кечувчи геморрагик иситма, кана энцефалитида Эргоферон компонентларини қўллаш самарадорлиги экспериментал ва клиник жиҳатдан тасдиқланган.

Ушбу дори препарати Россиянинг «НПФ «МАТEРИА МEДИКА ХОЛДИНГ» МЧЖ корхонаси номидан Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган. Худди шу таркибга эга бошқа дори воситалари Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган.