Шу қаторда қадим шаҳримизда ҳам хорижий сайёҳларни муносиб кутиб оладиган бир қатор замонавий меҳмонхоналар барпо этилмоқда. Бухоро шаҳридаги И.Каримов кўчасида “1001 nights”(Минг бир кеча) МЧЖ томонидан барпо этилаётган 110 хонага эга, 4 юлдузли меҳмонхона қад ростлаяпти.

Мазкур меҳмонхонанинг қурилиш ишлари жорий йилнинг январь ойида бошланган бўлиб, унинг умумий лойиҳа қиймати 4.6 млн АҚШ долларига тенг.

Бу ерда: 110 та хона, Спа, Бассейн, Фитнес зал, Йога учун мўлжалланган зал, "Бухороча" ҳаммом, "Ҳалол" ресторан, Умумий Ресторан, 270 ва 400 кишига мўлжалланган 2 та конференция заллари қурилиши кўзда тутилган.

Меҳмонхонанинг қурилиш ишлари 2021 йилнинг декабрь ойида якунланиши режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги ПҚ-4095-сонли “Ўзбекистон Республикасида туризм тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган 3 ва 4 юлдузли меҳмонхона қуриб фойдаланишга топширган тадбиркор-инвесторларга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан бериладиган субсидия маблағларига эгалик қилиш истаги билдирилган.

Бухоро вилояти туризмни ривожлантириш департаменти

Матбуот хизмати