10 га яқин хорижий делегатлар иштирок этган мазкур тадбирда маҳаллий ва хорижий мутахассислар талаба-ёшларнинг юқори салоҳиятли илмий ишланмалари, стартап лойиҳалари билан яқиндан танишдилар.
Икки кун давом этган мазкур форумда юртимизнинг қатор вилоятларидан ташриф буюрган ёшлар, шунингдек, хориждаги талабалар (онлайн тарзда) ҳамда соҳа экспертлари ўз стартап лойиҳалари ва илмий ишланмалари билан қатнашди. Иштирокчилар MICE (бизнес)туризм, Экотуризм, Туризм ва инновациялар ва Тиббиёт туризми йўналишида ўз стартап лойиҳаларини намойиш этди. Соҳанинг етакчи мутахассислари томонидан намойиш этилган тақдимотлар туризм соҳасида етук кадрларни етиштиришга кўмаклашиш мақсадларига қаратилган.
II Халқаро ёшлар туризм форуми якунларига кўра, қуйида энг яхши лойиҳалар саралаб олинди:
- MICE туризм бўйича энг креатив ғоя Самарқанддаги Ипак йўли Халқаро туризм ва маданий мерос университети;
- Экотуризм бўйича энг яхши тақдимот: Бухоро давлат университети ҳамда Самарқанд Ипак йўли Халқаро туризм ва маданий мерос университети;
- Туризм ва инновациялар йўналишидаги энг яхши ғоя: Бухоро тиббиёт институти талабаси Муҳаммад Аннас, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳамда Самарқанд Ипак йўли Халқаро туризм ва маданий мерос университети;
- Тиббиёт туризми йўналишидаги энг яхши стартап лойиҳа: Бухоро тиббиёт институти ва Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалиги механизациялаш муҳандислари институти;
- Энг креатив ғоя йўналишида: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалиги механизациялаш муҳандислари институти талабаси ва бухоролик Жамшид Ҳожиев ғолиб бўлди.
Шу куннинг ўзида Бухоро туризм элчилари сайланди ҳамда уларга «Бухоро туризм элчиси» кўкрак нишони тақдим этилди, деб хабар беради Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.