Якуний натижаларга кўра, қизлар ўртасидаги баҳсларда 1-ўрин Гулшод Халилова (Тошкент вилояти, 44 кг.), Гулҳаё Жўраева (Қашқадарё вилояти, 48 кг.), Зарнигор Раҳмиддинова (Андижон вилояти, 52 кг.), Ситора Элмуродова (Тошкент вилояти, 57 кг.), Малика Қаҳҳорова (Тошкент шаҳар, 63 кг.), Шаҳноза Бозорова (Навоий вилояти, 70 кг.), Покиза Камолиддиновага (Фарғона вилояти, +70 кг.) насиб этди.

Йигитлар беллашувида эса Хуршид Чориев (Самарқанд вилояти, 50 кг.), Илҳом Пармонов (Самарқанд вилояти, 55 кг.), Отабев Ҳасанов (Навоий вилояти, 60 кг.), Дилшод Бўриев (Сирдарё вилояти, 66 кг.), Бунёд Эсанов (Навоий вилояти, 73 кг.), Зуфар Аминжонов (Бухоро вилояти, 81 кг.), Арнольд Нормўминов (Қашқадарё вилояти, 90 кг.), Руфат Худаков (Тошкент шаҳри, +90 кг) биринчи ўринни қўлга киритди.

Ўзбекистон кубоги мусобақалари ҳам қизғин баҳсларга бой бўлди. Унда 1-ўринни Сурхондарё вилояти, 2-ўринни Бухоро вилояти ва иккита 3-ўринни Тошкент шаҳри ҳамда Самарқанд вилояти жамоалари эгаллади.

Барча ғолиб ва совриндорлар медаль, диплом, эсдалик совғалари билан тақдирланди.