Айтилишича, прокуратура органлари томонидан Бухоро вилоятида жойлашган XVI-XX асрларга оид Чор Бакр мажмуаси маданий мерос объектининг муҳофаза ҳудудидаги ер майдонлари аукцион савдоларига чиқарилганлиги ҳолати белгиланган тартибда ўрганилмоқда.
Аниқланишича, мажмуанинг муҳофаза теграларидаги жами 10,8 сотихдан иборат 6 та ер участкаси тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун аукцион савдоларига қонунчилик талабларига зид равишда чиқарилган.
Ўрганиш жараёнида, 3 февраль куни 6 та электрон онлайн аукцион савдо баённомаларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судига даъво аризаси киритилиши таъминланди.
Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.
Натижаси юзасидан қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.