Мазкур лойиҳа доирасида собиқ битирувчилар ўзлари ўқиган мактабдаги жонажон синф хоналарини тўлиқ таъмирлаб, замонавий жиҳозлар билан жиҳозлаб беришяпти.

Бухоро шаҳридаги 11-умумтаълим мактаби битирувчиси, Бухоро давлат университети профессори Баҳодир Маъмуров лойиҳанинг илк қаҳрамонларидан биридир. У тайёрлаган синф хонаси ўқувчи ва ўқитувчиларимиз учун Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги ва «Билимлар куни»га муносиб совға бўлди, дея хабар беради Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси.