Қайд этилишича, Бухоро вилояти божхона бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан Пешку туманида ўтказилган тезкор тадбирда порох ва гильзалар сақлашга оид ноқонуний ҳолат бартараф этилди.
Маълумотларга кўра, назорат остига олинган фуқаронинг яшаш хонадонидан цилиндрсимон 780 гр. оғирликдаги ва елим идишга солинган 40 гр. оғирликдаги кукунсимон порох ҳамда 20 дона турли калибрли гильзалар ва махсус пичоқлар борлиги аниқланди.