Маълум қилинишича, Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг навбатчилик қисмига Бухоро вилояти Пешку туманидаги Қорақир массиви ҳудудидаги қамишзорда ёнғин  бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Ушбу майдон аҳоли пунктларидан узоқда жойлашганлиги сабабли аҳолига ва уларнинг мол-мулкларига хавф солмаган. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 107 нафар ходимдан иборат ёнғин-қутқарув бригадалари зудлик билан ёнғин жойига етиб борган. Ёнғин чуқур ботқоқлик ҳудудида бўлганлиги сабабли Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёнғин-қутқарув техникаларидан фойдаланишнинг имкони бўлмади. Шу сабабли ёнғин қўлда ишлатиладиган асбоб-анжомлар орқали бартараф этилмоқда.

Кеча ёнғинни ўчиришга Мудофаа вазирлигининг махсус вертолёти ҳам жалб қилинган.