1000 мм. ли сув қувурлари ётқизилаётган вақтда чуқурнинг чап томони ўпирилиб, икки нафар ишчини тупроқ ва қум босиб қолган.

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари томонидан воқеа жойида олиб борилган тезкор қидирув ишлари натижасида икки нафар фуқаронинг жасади тупроқ остидан олиб чиқилди.

Воқеа жойига ФВБ, ИИБ, ССБ ва Прокуратура раҳбарияти ва тезкор-тергов гуруҳи чиққан.

Мазкур ҳодиса юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.