Лойиҳа анъанавий ва замонавий маданиятни тарғиб қилиш ҳамда замонавий ўзбек маданФияти намоёндалари ижоди орқали Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини хорижда тарғиб этишга қаратилган.
Лойиҳа доирасида йил давомида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида суратга олиш ишлари режалаштирилган. Илк суратга олиш ишлари Бухоро ҳудудида амалга оширилди.
СОВИД-19 пандемиясидан сўнг бутун дунё бўйлаб тарихий жойларда мусиқий видеолар суратга олишда ўсиш тенденцияси кузатиляпти. Мисол тариқасида, Британиянинг «Coldplay» гуруҳи Иорданиянинг тарихий пойтахти манзаралари акс эттирилган видеоконцертни ёзиб олди, Андреа Боелли Миландаги «Duomo»да концерт берди, бастакор Людовико Эйнауди Шимолий Муз океанидаги музликда мусиқа ижро этди.
Ўзбекистонда бу йўналишни, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоир Асқар ва «Сафо» гуруҳи бошлаб берди.
Клипларни суратга олиш ишлари ва жонли ижродаги концерти Dinara&Co медиа компанияси томонидан Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳамда Туризм ва спорт бош бошқармаси кўмагида ташкил этилди. Суратга олиш ишлари тажрибали режиссёр Истеъдод Усмонов раҳбарлигида бўлиб ўтди ҳамда у Ўзбекистон маданий мероси обидаларидан Бухоро амирининг «Ситораи мохи Хоса» ёзги саройи, эски шаҳар ва Когон саройини танлади, деб хабар беради Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.