Ана шундай ишлардан бири сифатида жорий йил 7 августда Бухоро вилоятида немис ёшлари учун иш бошлаган немис тили, театр маҳорати, хор, тасвирий санъат ва ахборот технологияларини ўргатиш тўгаракларини ўзида жамлаган ўқув маркази биноси фойдаланишга топширилганини айтиб ўтишимиз мумкин.
Марказ биносининг фойдаланишга топширилгани вилоятда истиқомат қилаётган немис миллатига мансуб 1 200 нафардан ортиқ фуқароларга ўзгача руҳ ва бахтиёрлик бахш этди. Ўз навбатида, марказнинг иш бошлаши немис миллатининг юртимизда тили, санъати ва маданияти барҳаёт бўлишига замин яратди.
Бу борада Сенат аъзоси Абира Хусейнова ушбу миллат диаспораси вакилларини янги ўқув маркази биноси очилиши билан қутлаб, ушбу бинода таълим олган ёшларимизнинг икки буюк халқ алоқаларини янада ривожланишида ўз ҳиссаларини қўшишларига умид билдирди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.