Буни маданий мерос объектларини асраш, уларни сақлаб қолиш, реставрация қилиш, улардан фойдаланиш борасида чиқарилаётган фармонлар, қабул қилинаётган қарорлар, тасдиқланаётган дастурларда сезиш мумкин.

Сўнги йилларда, давлат томонидан ажратилаётган маблағлар билан бирга, тарихий обидаларимизни асраш ва таъмирлаш ишларига халқаро ташкилотларнинг грант маблағларини жалб қилиш бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Бухоро шаҳридаги Рашид мадрасасида реставрация ва консервацияга оид ишларни амалга ошириш мақсадида ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан 300,0 минг АҚШ доллари миқдоридаги грант маблағлари жалб этилди.

Мадрасани таъмирлаш ва сақлаш бўйича лойиҳа “Маданий мерос ЛИТИ” лойиҳа ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, 2021 йилнинг

19 февраль куни Маданий мерос департаменти экспертлари, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари, вилоят маданий мерос бошқармаси мутахассислари, маҳаллий уста-реставраторлар ва лойиҳа муаллифлари томонидан объектнинг ҳозирги ҳолати жойига чиқиб ўрганилди ҳамда лойиҳа ҳужжатларига тегишли қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Реставрация ва консервация ишлари 2022 йилнинг охирига қадар якунланиши режалаштирилган бўлиб, таъмирлаш-тиклаш ишлари етарли тажрибага эга маҳаллий уста-реставраторлар томонидан амалга оширилади.

Таъмирлаш-тиклаш ишлари якунлангандан сўнг, мадрасада “Бухоро шашмақоми маркази”ни ташкил этиш ҳам режалаштирилган. 

Бухоро вилояти маданий мерос бошқармаси матбуот хизмати.