Аёллар дафтарига киритилган хотин-қизлар иштирокида юртимизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар уюштириш хайрли анъанага айланди. Бу аввало хотин-қизларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилаётган жиддий эътиборнинг амалдаги бир кўриниши бўлса, уларда ватанга, тарихий қадамжоларга бўлган муҳаббатни ошириши билан янада аҳамиятлидир.
Жумладан, Бухоро шаҳрида Аёллар дафтарига рўйхатга олинган 50 нафар хотин-қизлар ҳамда 25 нафар фаол аёллар замонавий автобусларда қадимий Хоразм вилояти томон саёҳатга йўл олишди. Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси ва шаҳар ҳокимлиги, шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилаётган ушбу саёҳат икки кун давом этади.