Ушбу транспорт воситаси 2,5 соат давомида тўлиқ қувват олиб, 300–350 км масофани босиб ўтади. 

Хитойнинг “Zhongtong Bus со., Ltd” компаниясида ишлаб чиқарилган мазкур транспортнинг ташқи ва ички дизайни одатий автобуслардан фарқ қилади. Имконияти чекланганлар учун ажратилган махсус ўриндиқлар алоҳида ранг ва белгилар билан ажратилган, ногиронлар чиқиши учун зарур кўтаргичлар ҳам бор. Ички салон видеокузатув камераси, автоматик ҳаво намлигини сақлаш ва иситиш тизими билан жиҳозланган. Йўловчиларни ташиш умумий ҳажми 80 кишидан иборат.

Электробус ҳозирда тажриба тариқасида синаб кўрилмоқда. Ташувчи ва йўловчилар фикрларини инобатга олган ҳолда, йил охирига қадар яна 100 та шундай экологик тоза транспорт воситаси олиб келиниб, йўналишларга жойлаштирилиши режалаштирилган.