Вилоят ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, кейинги йилларда Хитойда ишлаб чиқарилган жами 116 та автобус ва 45 та микроавтобус харид қилинган. Янги автобуслар “Евро-5” стандартига жавоб беради, табиий сиқилган газда ҳаракатланади ва паст полли ҳисобланади.

Автобуслар ногиронлиги бўлган шахслар учун пандуслар, электрон тўлов (“АТТО”), кузатув камералари ҳамда иситиш ва совутиш тизимлари билан жиҳозланган.

Янги транспорт воситалари 13- ва 15-сонли йўналишларда брутто-шартнома асосида қатновларни амалга оширади.

Қайд этилишича, март ойи якунига қадар Бухорога яна 60 та автобус олиб келинади. Йил охиригача эса янги жамоат транспортлари сони 100 тадан оширилиши режалаштирилган.