Жорий йилда эса у SAT  имтиҳонида 1560 баллни қўлга киритиб, рекорд натижани қайд этди. 

SAT имтиҳони -  “академик баҳолаш тести” бўлиб, абитуриентларнинг танқидий фикрлаш кўникмаларини текшириш учун ўтказиладиган халқаро имтиҳон. Дунёнинг энг нуфузли олийгоҳларида ўқиш истагида бўлган ёшлар, албатта SAT  сертификатига эга бўлишлари шарт.  

Парвизнинг мақсади - ТОП-5 таликка кирувчи олийгоҳларда таҳсил олиб, мамлакатимиз равнақига муносиб ҳисса қўшишдир. Юксак марраларни кўзлаётган бу иқтидорли ва тиришқоқ ўқувчига омад тилаб қоламиз, дейилади Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги берган маълумотда.