Қадимий топилма 68 ёшли Стивен Элдриж томонидан Бакингемширда металл детектор ёрдамида аниқланган. Хазина 2019 йилда топилган, ўша пайтда у мутахассисларга ўрганиш учун берилган. 2173 йиллик мазкур тангалар давлат тарихидаги энг қадимий танга ҳисобланади.

Мутахассислар тангалар ҳозирда Франция таркибига кирувчи Пикардия тарихий ҳудудида зарб қилинганлигини аниқлашга муваффақ бўлишди. Тахминларга кўра, бу пул римликларга қарши жанг қилиш учун Ғарбий Европага йўл олган кельт ёлланма аскарларининг хизматларига ҳақ тўлаш учун ишлатилган. Шунга ўхшаш тангалар олдин ҳам топилган, аммо танганинг фақат битта нусхаси топилган эди. Бундай кўп сонли тангалар камдан-кам ҳолатларда топилади.

Британия музейи топилманинг тарихий қийматига қарамай, тангалардан воз кечишга қарор қилди. Стивен Элдриж уларни сотувга қўйди, аукцион 28 сентябрь куни бўлиб ўтади. Мутахассисларнинг фикрича, бу хазина 30 минг фунт стерлингга сотилиши мумкин. Шу билан бирга, эркак олинган пулнинг бир қисми хазина топилган ер эгасига ўтказилишини маълум қилди, деб хабар беради mir24.tv.