Фестивалнинг 29 мартда ўтказилган қисмида Бобур номидаги Ўш давлат ўзбек театри вакиллари ҳамда санъаткорилари иштирок этди.

Онлайн фестиваль давомида Наврўз байрамига атаб давра суҳбатлари, Умар Хайём шеърлари, ўзбек миллий куй қўшиқлари ва саҳна кўринишлари Ўзбекистон, Тожикистон ва АҚШ давлатлари ижод вакиллари томонидан ижро этилди.

Тадбир якунида Хоразм мусиқали драма театри вакиллари томонидан саҳналаштирилган «Жалолиддин Мангуберди» спектакли ҳамда Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти Англия ва АҚШдаги томошабинлар эътиборига ҳавола қилинди.

Тадбирни бир вақтнинг ўзида Англия ва АҚШдаги           1 500 дан ортиқ томошабинлар онлайн кузатди.

Тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини хорижий давлатларда, жумладан Буюк Британия ва АҚШда ҳам кенг тарғиб қилиш, шунингдек бунда турли бошқа давлатларда истиқомат қилаётган «Ватандош» диаспораси вакилларини миллийлигимиз, қадим тарихимиз ва маданиятимизни ўзида акс эттирувчи ижод намуналари билан таништиришдан иборатдир, деб хабар беради Туризма ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.