Хусусан, Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси томонидан “Украина ташаббуси” нодавлат ташкилоти билан ҳамкорликда буюк аждодимиз таваллудининг 581 йиллиги муносабати билан махсус йил тақвими тайёрланди.

Тақвимда Навоийнинг “Икки дўст ҳақида ҳикоя" ривояти ўзбек ва украин тилларида жой олган бўлиб, бу билан хориж оммасини улуғ ўзбек шоири ва мутафаккирининг беқиёс асарларининг намунаси билан таништириш имконияти яратилди.

Мазкур тақвим Украинадаги Навоий ижоди билан қизиқувчилар ва шоир асарларининг ихлосмандлари орасида тарқатилди.