Энг оммабоп янги энергия манбаларида ҳаракатланувчи автомобиллар, жумладан, DM-i туридаги супер гибрид моделлар ва уларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқарувчи мазкур қўшма корхона Ўзбекистонда жойлашиши режалаштирган.
1995 йилга ташкил топган BYD компанияси ҳозирда дунёнинг етакчи янги энергия манбаларида ҳаракатланувчи автомобиллар ишлаб чиқарувчисидир. 27 йилдан зиёд аккумулятор батареяларини лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқариш тажрибасига эга мазкур компания жаҳонда ўзининг етакчи инновациялари, жумладан, электромобиллар таъминот занжирини тўлиқ эгалиги билан машҳурдир.
BYD компанияси ўзи яратган двигатель ва юриш системаси, аккумулятор батареяси, электр мотор ва моторларни бошқарувчи тизимларига эга ягона компаниядир.
Автомобилларни электрофикация йўналишида халқаро компаниялар билан кучли ҳамкорлик қилиш ушбу компаниянинг асосий бизнес стратегияси ҳисобланади. 2022 йил ноябрь ойи ҳолатига BYD компанияси 3 миллиондан ортиқ янги энергия манбаларида ҳаракатланувчи автомобилларни дунё бўйлаб харидорларга етказиб берди.
1994 йилда ташкил топган, Uzavto минтақада энг йирик енгил ва тижорий автомобиллар ва уларни бутловчи қисмларини тўлиқ циклда ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади. 2020 йилда маҳаллий бозордаги 95% улушига қўшимча Uzavto ўзининг Қозоғистондаги ишлаб чиқариши орқали сўнги икки йил давомида мазкур бозорда савдо хажми бўйича биринчиликни эгаллаган. Uzavto қўшни давлатларга экспорт салоҳиятини кенгайтириб боряпти ва Озарбайжонда хам ишлаб чиқариш ташкил этди.
Янги ташкил этилган қўшма корхона орқали Uzavto ва BYD компаниялари Ўрта Осиёда ва ундан ташқари ҳудудларда янги энергия манбаларида ҳаракатланувчи автомобиллардан, уларнинг экологик устунликларидан фойдаланишни кенгайтириш ва бозорини янада ривожлантиришни мақсад қилган, деб хабар беради «Ўзавтосаноат» АЖ матбуот хизмати.