2020 йил 3 май соат 16:30 да Қумқўрғон тумани Арслонбойли маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4К-596 автомобиль йўлининг 4-километрида 73 ёшли фуқаро «Captiva» русумли автоулови билан ҳаракатланиб келаётганида бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши томондан келаётган 34 ёшли фуқаронинг бошқарувидаги «Т-28» русумли трактор йўлига чиқиб кетиб йўл транспорт ҳодисасини содир этган.
Оқибатда «Т-28» русумли трактор йўловчиси вояга етмаган 7-синф ўқувчиси 13 ёшли ўспирин тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, 7 майда шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти