Учрашувда Хитойда хорижга саёҳат бўйича етакчи туроператорларидан бири ҳисобланган “CCT” гуруҳи жорий йилда Ўзбекистонга 50 мингта хитойлик сайёҳлар юбориш режасини маълум қилди. Ушбу кўрсатгичларга эришиш учун керакли тадбирлар ва олиб бориладиган тарғибот ишлари белгилаб олинди, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.
Маълумот учун: 1984 йилда ташкил этилган “CCT” туризм гуруҳининг Хитойда 300 та филиали ва 3000 дан ортиқ сотув офислари мавжуд. Йиллик даромади 1,5 миллиард долларни ташкил этади.