Бу Вазирлар Маҳкамасининг 27.09.2022 йилда қабул қилинган “Чарм-пойабзал ва мўйна маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик саноат зоналарини ташкил этиш тўғрисида”ги 531-сон қарорида келтирилган.

Унга кўра, терини қайта ишлаш, тайёр чарм-пойабзал, мўйна маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик саноат зоналарилари ташкил этилади.

Белгиланишича:

  • КСЗни ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш учун 2022-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида мазкур мақсадлар учун назарда тутилган маблағлар ҳисобидан 90 миллиард сўм маблағ ажратилади;
  • лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан ташқи инфратузилмани қуриш-таъмирлаш учун маблағлар етишмаган лойиҳалар бўйича уларни қуриш-таъмирлаш билан боғлиқ қўшимча харажатлар, хусусан:
    • электр энергия ва газ тармоқлари бўйича — "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ва унинг ҳудудий филиаллари ҳамда "Ҳудудгазтаъминот" АЖ ўз маблағлари;
    • ичимлик ва оқова сув тармоқлари ҳамда автомобиль йўллари бўйича - Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар Кенгашларининг қарорларига асосан тегишлилик бўйича Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан қопланади.

Янгидан ташкил қилинадиган кичик саноат зоналари ҳудудида ер майдонларини ажратиш электрон онлайн-аукцион савдолари орқали амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.09.2022 йилдан кучга кирди.