Қизилравотликларнинг яшаш шароити, барча соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар, ободонлаштириш ишлари билан танишди. Қайта реконструкция қилинаётган 320 ўринга мўлжалланган мактаб биноси, 60 ўринли боғчада амалга оширилаётган қурилиш ишлари сифати, асфальтлаштирилаётган йўлларни кўздан кечирди.

М.Истамов ҳудуддаги таълим масканларида ўқувчилар учун яратилган шароитларни ўрганди. 

Қизил Равот ҳамда Гугуртли қишлоқ фуқароларининг мурожаатларини кўриб чиқиш, уларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида вилоят прокурорининг сайёр қабули ташкил этилди. 2 та мурожаат жойнинг ўзида ҳал этилди.  

Шу куни мутасаддилар томонидан қишлоқ врачлик пунктига янги тиббиёт машинаси берилгани туман марказидан олисда яшаётган аҳоли учун ўзига хос совға бўлди.