Бу ҳақида my.gov.uz расмий манбаларида эълон қилинди.

Тест синовлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади. Талабгорлар имтиҳон жойи, куни ва аниқ вақтини my.gov.uz сайти орқали “Менинг аризаларим” бўлимидан билишлари ва рухсатномани юклаб олишлари мумкин.

Талабгорлардан тест синови ўтказиладиган ҳудудга белгиланган вақтдан камида ярим соат олдин шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан келишлари сўралади.