Томонлар ҳамкорликнинг долзарб масалаларини ҳамда икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Ўзбекистон ва Чехия компаниялари ўртасида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, транспорт ва логистика, туризм ва тиббиёт соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш ва рағбатлантириш бўйича амалий чора-тадбирлар кўриб чиқилди.

Чехия томони Ўзбекистоннинг саноат салоҳияти, хорижий инвесторларни жалб этиш учун яратилган шарт-шароитларни юқори баҳолади ва Чехия компаниялари қўллаб-қувватланаётгани учун миннатдорлик билдирди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.