Музокаралар чоғида Чехия меҳнат бозори эҳтиёжлари учун Ўзбекистонда малакали кадрлар тайёрлаш ва ташкилий меҳнат миграциясини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Хусусан, тиббиёт соҳаси мутахассислари — ҳамширалар ҳамда қарияларни парваришлаш бўйича ходимлар тайёрлаш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди.

Маълум қилинишича, Чехия ҳар йили Ўзбекистон фуқаролари учун 150 та меҳнат визаси квотасини ажратади.

Шунингдек, Чехия томони тиббиёт кадрларини хорижда ишлашга тайёрлаш бўйича Тошкент шаҳрида ташкил этилган ўқув курслари фаолияти билан танишишга қизиқиш билдирди.

Учрашув якунида томонлар ушбу йўналишда амалий ҳамкорликни янада кенгайтиришга келишиб олдилар.