Хабарга кўра, Чехияда автомагистралнинг бир қисмида яқин кунларда транспорт воситаларига 150 км/соат тезликда ҳаракатланишга рухсат берилади. Янги йўл белгилари Табор ва Ческе-Будеёвице шаҳарлари орасидаги 50 километрлик йўл қатновида ўрнатилади. Расмий маълумотларга кўра, сентябр ойи охирида ушбу йўл қисмида синов тариқасида эксплуатация бошланади.
“150 км/соат” чекловли электрон белгилар фақат қулай об-ҳаво шароитида ва йўллар бўш бўлганда фаоллаштирилади. Ёмғир, қор ёки бошқа ноқулай об-ҳаво шароитларида тизим автоматик равишда рухсат этилган тезликни 20 км/соатга пасайтиради.
Ҳозирда Чехия автомагистраларида умумий тезлик чеклови 130 км/соат ҳисобланади.
Австрияда ҳам шунга ўхшаш тажриба ўтказилган эди: 2018–2020 йилларда Вена ва Зальцбург шаҳарлари орасидаги A1 автомагистралида тезлик чеклови 140 км/соат қилиб синовдан ўтказилган. Бироқ бу уриниш ўшандаги иқлим ишлари вазири Леонора Гевесслер томонидан тўхтатилган, сабаби – СО₂ чиқиндиларининг ортиши эди.