Бу 800 килограмм оғирликдаги гигант шоколад.
Ҳар йили минглаб сайёҳлар минтақа рамзи бўлган Вильяррикани томоша қилиш учун келишади, улар учун байрам фестиваллари ташкил қилинади. Бу ерда ҳар доим ноодатий ширин таомларни кўришингиз мумкин. Бу йилги сюрприз – вулқоннинг шоколаддан тайёрланган нусхаси бўлди. Уни тайёрлаш учун бир ҳафта вақт кетди.
Вильяррика вулқони қишки спорт ихлосмандлари орасида жуда машҳур. Бу ерда бир нечта курорт мавжуд. Экстремал спорт мухлислари учун банжи-жампинг аттракциони бор, деб хабар беради mir24.tv.