Унга кўра, йўл транспорт ҳодисаси Чилонзор тумани Бунёдкор кўчаси Олий мажлис биноси қаршисида содир бўлган.

2023 йил 13 апрель куни соат 21:30 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган давлат рақам белгиси 10 П 659 ПA бўлган Спарк русумли автомашинанинг ўнг томон ёритиш мосламасида қисқа туташув юзага келгани сабабли ёнғин келиб чиққан. Ҳодисада тан жарохат олганлар йўқ.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳамда ҳудудий Фавқулодда вазиятлар бўлими масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.