Чилонзор тумани Г35 мавзесида жойлашган ўрта босим д-100ммли бўлган газ қувурида газ сизиб чиқиш ҳолати аниқланган. Ҳозирда "Чилонзортумангаз" газ таъминоти бўлими ходимлари томонидан газ сизиб чиқиш ҳолатни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Шу сабабли Чилонзор туманидаги "Гулистон" МФЙ ҳудудида жойлашган 22 та кўп қаватли уйлардаги жами 1 108 та аҳоли хонадонларида ҳамда "Бохористон" МФЙ ҳудудида жойлашган 23 та кўп қаватли уйлардаги жами 1 247 та аҳоли хонадонларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилди.

Таъмирлаш ишлари якунлангач, табиий газ таъминоти қайта тикланади.