Маълумки, China daily” фақат инглиз тилида қоғозга чоп этилади. Нашрнинг электрон вариантида хитой тилида ҳам материаллар берилади. Газетада унинг Америка Қўшма Штатлари, Англия ва Африкадаги бўлимлари ҳамда Россиядаги вакиллигида ишловчиларни қўшиб исоблаганда бир  минг беш нафарга яқин ходим фаолият олиб боради.

China daily” учун зарур бўладиган қоғоз Хитойда ишлаб чиқарилиши унинг таннархига ижобий таъсир қилаётгани табиий.  Айни кунда 300 минг нусҳада чоп этилаётган мазкур газета дунёнинг кўплаб мамлакатларига тарқатилади. Географияси кенгайиб бормоқда.

–Газетамиз ўқувчиларига нафақат қоғоз шаклда, балки замон талабидан келиб чиққан ҳолда нашримизни қулай электрон тарзда етказилишига ҳам алоҳида эътибор қаратмоқдамиз, – дейди “China daily” газетаси бош муҳаррир ўринбосари Сун Шангву.  – Айни кунгача “China daily” мобил дастурини дунё бўйича 40 миллиондан ортиқ одам юклаб олган. “Facbook”да бизни 110 миллионга яқин киши кузатади. Ушбу рақамлар кундан-кунга ўсмоқда.

Чуқур, тезкор ва доимий таҳлил ва мониторинглар асосида иш олиб бориладиган газетада ҳар куни эрталаб 09:00да газетанинг навбатдаги сонида қандай материаллар бериши белгиланади. Ходимларнинг вақтида меҳнат қилиши ҳамда дам олишини ҳисобга олган ҳолда иш семенали ташкил этилган. Бу ерда АҚШ, Англия ва  африкалик  журналистлар ҳам ишлайди. Меҳнати қадрланиб келинаётган хорижлик ижодкорларнинг бир неча нафари Хитой Халқ Республикасининг давлат мукофотларига ҳам сазовор бўлган.

China dailyга обуна газетхон хоҳишига кўра ташкиллаштирилади – бир ҳафталик, бир ойлик, уч ойлик, олти ойлик, бир йиллик. Бошқача айтганда, таҳририят фуқаро ва ташкилотларга обуна бўйича исталган шаклда шароит яратиб беради. Газета кунлик сотувга ҳам чиқарилади.

Таҳририятда ўтган учрашувда Ўзбекистонда нашр этиб келинаётган газеталар билан мазкур газета ўртасида ҳамкорлик алоқаларини, тажриба ва материаллар алмашинувини қўлга қўйиш ва ривожлантириш каби масалалар бўйича фикр алмашилди.

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси билан Умумхитой Журналистлар ассоциацияси ўртасида имзоланган келишувга биноан Ўзбекистондаги газеталарда фаолият олиб бораётган ёш журналистларнинг China daily”да малака ошириши, стажировка ўташига шароит яратиб берилиши алоҳида таъкидланди.  

Учрашув якунида томонлар бир-бирларига эсдалик совғаларини топширдилар.

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ахборот хизмати