Ушбу назорат тадбирда корхонани норматив ва меъёрий ҳужжатлари таҳлил қилинди, қайта кўриб чиқилди, ички аудит, юқори раҳбариятнинг интеграллашган бошқарув тизими ҳисоботи ва рискларни бошқариш жараёнларининг аудити ўтказилди.

Шунингдек раҳбар ва ходимлар фаолияти, ускуналарни таъмирлаш ва эксплуатация қилиш хизмати, нефть маҳсулотларининг сифатини назорат қилиш хизмати, ахборот технологиялари, меҳнат ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш хизматлари, ёқилғи қуйиш шохобчалари, нефть маҳсулотларини ички сотиш бўлими, режалаштириш, кадрлар бўлимлари, лаборатория, автохўжалик, юридик хизмати, таъмирлаш ва капитал қурилиш бўлимлари танлаб олиниб, интеграллашган бошқариш тизими текширилди.

Аудитга тақдим этилган маълумотларни таҳлил қилиш, ходимлар, бўлимлар ва корхона фаолиятини кузатиш, турли даражадаги ходимлар билан суҳбатлашиш орқали амалга оширилди.

Текширувларда манфаатдор томонларнинг талаблари, шунингдек, амалдаги қонунчилик ва меъёрий талабларнинг шартномаларда белгиланганлиги, маҳсулотлар ҳамда хизматларнинг мувофиқлиги ва мижозлар эҳтиёжини қондириш қобилиятини оширишга таъсир қилиши мумкин бўлган хавф ва имкониятлар кўриб чиқилганлиги мониторинг қилинди.

Асосий эътибор мижозлар эҳтиёжини қондиришга қаратилди.

Истеъмолчиларнинг таклиф ва мулоҳазаларини таҳлил қилиш манфаатдор томонлар билан доимий алоқалар, интернет орқали маълумотлар алмашинувининг таъминланганлиги ҳолатига эътибор берилди. Аудит давомида номувофиқликлар аниқланмади.

Аудит натижаларига кўра, “Чинобод нефть базаси” МЧЖнинг интеграллашган бошқарув тизими “ISO 9001”, “ISO14001” ва “ISO 45001” Халқаро стандартлари талабларига мувофиқ деб топилди.

Шахобиддин Кабилов,

“Чинобод нефть базаси” МЧЖ хизмат бошлиғи