Чирчиқ шаҳридаги "Кимёгар" спорт мажмуасида дзюдо бўйича Марказий Осиё давлатларининг ўсмир ёшлари ўртасида халқаро турнир ўтказилди.
"Самурай" спорт клуби соврини учун ташкил этилган мусобақада 2007-2008 йилларда таваллуд топган ўсмирлар 11 та вазн тоифасида беллашди.
Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва мамлакатимизнинг 350 нафардан зиёд спортчилари иштирок этган мазкур мусобақа иккинчи бор ташкил этилди.
Муросасиз баҳслар натижасига кўра, 4 та вазнда истеъдодли ёш дзюдочиларимиз М. Аҳроров, И. Баҳодиров, И. Теоманов ва Д. Турдиёров 1-ўринларни эгаллади.
Шунингдек, 1 та вазнда қирғизистонлик спортчи, 6 та вазн тоифасида эса қўшни қозоғистонлик дзюдочилар ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.