Маълумот ўрнида айтиш мумкин, мазкур компания 1994 йилда ташкил этилган бўлиб, трансформаторлар, аккумуляторлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Мазкур ширкат 2007 йилдан буён қуруқ трансформаторларни ишлаб чиқаришни, 2013 йилда Эфиопияда ёғли трансформаторлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган йирик заводни бунёд этган.

"Egytrafo" компанияси бошқарув директори Умар Атеф Абдулмунейм "Ўзбекистонда қуруқ трансформаторлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган завод қуриш самарали ҳисобланади", деди мулоқот чоғида.

Тақдим этилган маълумотларга кўра, лойиҳа қиймати – чамаси 20 миллион доллардан ортиқ бўлиб, уни амалга ошириш учун 2 гектар ер майдони зарур бўлади.

Шунингдек, музокаралар давомида хорижий инвесторлар учун яратилган шарт-шароитлар, божхона ва солиқ имтиёзлари, эркин иқтисодий зоналардаги имкониятлар ҳақида тўхталиб ўтилди.

Бундан ташқари, инвесторлар Мисрдаги завод фаолияти учун зарур бўлаётган мис симлари ва трубаларини Ўзбекистондан импорт қилиш масалаларини ҳам муҳокама қилишди.