Эртаси куниёқ бу маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилди.

Яқинда «Маҳалла» хайрия жамоат фонди масъуллари «Ифтихор» маҳалласида «Темир дафтар»га киритилган оилалар ҳолидан хабар олди. Шунингдек, Чирчиқдаги бошқа маҳаллаларда яшовчи, кам таъминланган ва ўзгалар ёрдамига муҳтож аҳолига ҳам хайр-саховат кўрсатилди.

Бундан ташқари, «Маҳалла» фонди Чирчиқ шаҳар бўлинмаси, шаҳар ҳокимлиги ҳамда халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар Кенгашининг депутатлик гуруҳи билан ҳамкорликда маҳаллалардаги «Темир дафтар»га киритилган оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг яшаш шароитларини яхшилаш бўйича ўрганиш ўтказилиб, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгиланди. Шу асосда аҳолига моддий ва маънавий кўмак берилмоқда. Жумладан, яқинда «Ифтихор» маҳалласида ўтказилган хайр-саховат тадбири ҳам меҳрга ташна айрим фуқароларнинг қувончига сабаб бўлди.

Чирчиқ шаҳар «Маҳалла» хайрия жамоат фонди қошида очилган «Саховат ва кўмак» жамғармасига тушган маблағлардан мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ва бошқа глобал хавф-хатарлар даврида халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини, меҳр-саховат, оқибат, ҳиммат каби юксак фазилатларини инобатга олган ҳолда аҳолини самарали ижтимоий қўллаб-қувватлаш юзасидан самарали ишлар олиб борилмоқда.

Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар Кенгаши томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож, кўп фарзандли оилаларга, ногиронлиги бўлган шахсларга ва ёлғиз қарияларга, ўз даромадини йўқотган вақтинча ишсиз шахсларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар бўлинмаси қошида ташкил этилган «Саховат ва кўмак» жамғармасидан моддий ёрдамлар ажратилмоқда. Хусусан, Чирчиқ шаҳар «Умид» МФЙ ҳудудида «Темир дафтар»даги ногирон оилаларга жамғарма томонидан озиқ-овқат жамланмаси берилди.

Илҳом РАҲМОНОВ