Вазир туман мактабларида таълим сифати бўйича муаммолар ва уларни бартараф этиш чоралари ҳақида сўз юритди. Жойларда ўқитувчиларнинг ўз устида ишлаши ва малакасини оширишга катта аҳамият берилмаётгани таъкидланди. Чироқчи тумани халқ таълими бўлими масъулларига таълим сифати паст бўлган мактабларнинг муаммоларини ўрганиш ва керакли чоралар кўриш бўйича топшириқ берилди.
Баъзи мактабларда олий маълумотли ўқитувчиларни ишга жалб қилишда муаммолар борлиги қайд этилди. Айни дамда Самарқанд вилоятидан ушбу мактабга 2 нафар ўқитувчи жалб қилинган. Келгусида маҳоратли ўқитувчилар мактабда таълим сифатини ошириш, юксак салоҳиятли ўқувчиларни тайёрлашни ўз бурчи деб билиши лозимлиги айтиб ўтилди.
Шундан сўнг, Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов томонидан 2 нафар ўқитувчига "Халқ таълими аълочиси" кўкрак нишони ва мактаб маъмуриятига замонавий турдаги телевизор ва китоб жамланмаси топширилди.
Халқ таълими вазири томонидан ўқитувчиларни қийнаб келаётган муаммоларга жавоб ҳамда таълим сифатини ошириш юзасидан зарурий таклифлар берилди.