Ёзда ҳаво исиши билан чивин кўпаяди. Уларга қарши курашиш учун исроиллик олимлар терига суртиладиган, чивинларнинг 99 фоизини қайтарувчи янги турдаги ҳашаротларга қарши воситани ишлаб чиқишди.
Оддий репеллентлар, яъни терига суртиладиган воситалар чивинларнинг одамларни чақишига йўл қўймайди. Исроиллик олимлар томонидан ишлаб чиқилган репеллент чивиннинг одамга яқинлашишини олдини олади.
Мазкур восита табиий ингредиентнинг комбинациясидан иборат: гуллардаги ҳидли индол моддаси ва целлюлоза деб аталадиган полимер.
Апрель ойида PNAS Nexus журналида чоп этилган тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, одам терисига юпқа қатламли целлюлоза нанокристаллари суртилганда, чақишлар сони 80 фоизга камайган. Бундан ташқари, целлюлоза нанокристаллари ва индолнинг биргаликдаги таъсири чақишлар сонини 99,4 фоизга камайтириши аниқланди.
Олимлар жамоаси янги репеллентни келгуси йил бозорга чиқаришга умид қилишмоқда, деб хабар беради ru.euronews.com.