Чодак вилоятнинг аҳоли энг зич жойлашган ҳудуди бўлиб, бу ерда 30 мингдан ортиқ фуқаро истиқомат қилади. Улар мурожаат ва масалаларини бевосита етказиш учун вилоят раҳбари билан учрашувга тўпланди.

—Давлат раҳбари Наманганга ташрифлари чоғида Чодак қишлоғини ривожлантириш масаласига катта эътибор қаратдилар. Биз бу бўйича сўраган маблағни икки карра қилиб бердилар. Шу учун бугун олдинларингизга аниқ лойиҳалар билан келдик. Улар амалга ошганидан сўнг Чодак вилоятимизнинг энг обод қишлоғига айланади, — деди Шавкатжон Абдураззақов.