Бугунги кунда Бўстонлиқ туманидаги сайёҳлик объектларига бўлган талаб ортиб, йилига ўртача 1 - 1 ярим миллионгача аҳоли ҳордиқ чиқариб келмоыда. Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тадбирлари эса аввалги йиллардаги штат бирликлари асосида ўзгаришсиз бўлиб келаётган эди. Бу эса, аҳоли ва дам олувчиларнинг хавфсизлигини таъминлашда бир қатор муаммоларни вужудга келтирар эди.
Ҳудудларда туристик зоналар яратилиши натижасида сайёҳлар оқимининг кўпайиши ва фавқулодда вазиятлар кўрсаткичларининг ўсиши эҳтимоли борлигини инобатга олиб, тараққиёт стратегияси доирасида “Чорвоқ-Чимён” йирик туристик зонасида Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёнғин – қутқарув бўлинмалари негизида ихтисослашган кўп тармоқли бошқарма ташкил этилди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ихтисослашган кўп тармоқли бошқармасига Бўстонлиқ туманидаги ёнғин-қутқарув қисмлари бириктирилиб “Чорвоқ” отряди ташкил этилди, “Чимён” отряди кучайтилирди, тарғибот бўлимлари тузилди.
Бошқарманинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди.
“Чорвоқ-Чимён” эркин туристик зонасига ташриф буюрадиган сайёҳларнинг хавфсиз дам олишини таъминлаш.
“Хавфсиз туризм” масалаларини ривожлантириб, ўтказиладиган профилактик тадбирлар самарадорлигини янада ошириш ҳамда фавқулодда вазиятлар юзага келишининг олдини олиш.
Давлат ёнғин назорати инспекторлари томонидан ҳудуддаги аҳоли турар уй-жойлари ва объектларда профилактик тадбирларни олиб бориш.
Замонавий техникалардан ҳудудда содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар, йирик ва ўзига ҳос ёнғинларни самарали ҳамда тезкорлик билан бартараф этишдир.
Мамлакатимизга ташриф буюраётган хорижлик меҳмон ва сайёҳларга хавфсиз туризмни таъминлашда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликни йўлга қўйган.