Бундай эзгу ишлар синовли кунларда ҳам изчил давом эттирилмоқда. Жумладан, умумий қурилиш майдони 104000 м2 тенг бўлган янги қурилиш материаллари савдосига қаратилган Гипермаркет Олмазор туманида «Чуқурсой» савдо маиший кўнгилочар мажмуаси барпо этилди. Бу мамлакатимиз мустақиллигининг 29 йиллик тўйига муносиб туҳфа бўлди, десак муболаға бўлмайди. Мазкур мажмуанинг 52000 м2 автомобиллар қўйишга мўлжалланган бўлса, айнан яна шунча майдон яъни, 52000 м2 савдо дўконлари учун мўлжалланган ва, энг асосийси, қуриб топширилди.
Кўп қаватдан иборат бўлган мажмуанинг биринчи босқичи битган бўлиб, мазкур савдо дўконлари марказлаштирилган иситиш ва совитиш қурилмалари орқали бошқарилган ҳолда, ҳам тадбиркорларга, ҳам харидорларга бир қанча қулайликлар яратади. Айниқса, юк ташиш машиналари савдо мажмуасининг ичига қадар савдо молларини етказиш имконига эга. Замонавий лифтлар эса, яна қулайлик яратган ҳолда барчанинг ҳар қандай оғирини енгил қилишга шай. Ёғин-сочинли кунларда ҳимояланиш мосламалари ўрнатилган.
Бу каби бунёдкорлик ишлари аҳолига янада қулайлик яратиш, турмуш фаровонлигини оширишда катта аҳамиятга эга бўлиш билан бирга янги иш ўринларини яратганининг ўзи таҳсинга сазовордир. Янгиланаётган Ўзбекистонда янги иш ўринларини яратиш имконининг ўзи янгиликдир. Халқ манфаатлари йўлида тадбиркорлар учун яратилган шарт-шароитларнинг ўзи янгиликдир.
Қувонарлиси шундаки, мажмуа уч байрамга уч туҳфа лойиҳаси асосида тизимли ва мантиқан ҳали қурилиш ишни давом эттиради. Иккинчи босқич янги йил арафасида ишга тушса, учинчи босқич Наврўз арафасида ишга тушади. Ниятимиз 5000 ҳатто 8000 дан ортиқ ишчи ўрин яратишдир. Зеро, яхши ва замонавий иш ўринларга эга бўлиш ва унда ишлаш улуғ халқнинг буюк жасорати ва саодатидир.
Мана шундай замонавий савдо мажмуасини қисқа муддатда барпо этганимиз тадбиркорларга берилган эркинлик ва имтиёз, имконият ва яратилган шарт-шароитларнинг амалий ифодаси, мамлакатимиз иқтисодий тараққиёти, халқимиз бунёдкорлик салоҳияти нақадар юксалганининг ёрқин тасдиғидир.
Бу биргина савдо мажмуасининг халққа ва байрамга туҳфаси бўлиб, ҳали бундай бунёдкорлик ишлари натижасида гўзал ва навқирон пойтахтимиз яшараверади бағрида бахтиёр халқи учун қулайликлар яратаверади.
Абдумалик Тулаганов,
Юнусобод тумани халқ депутатлари кенгаши депутати