ББC хабар беришича, бунга ичимликлар таркибида хлоратларнинг кўпайиб кетгани сабаб бўлган.
Компаниянинг маълум қилишича, муаммо ичимликлар сифатини меъёрий талабларга мувофиқлигини текшириш пайтида аниқланган.
“Фақат 328Г дан 338Г гача ишлаб чиқариш кодлари бўлган банкалар ва шишалар қайтариб олиниши лозим. Ишлаб чиқариш кодини маҳсулотнинг яроқлилик муддати остида топиш мумкин№, дейилади хабарда.
Эълон қилинган маълумотларга кўра, стандартларга жавоб бермайдиган маҳсулотларнинг аксарияти аллақачон муомаладан чиқарилган ёки бозорларга киритилмаган. Қолган партияни олиб қўйиш бўйича ташкилот юқоридаги давлатларнинг тегишли идоралари билан ҳамкорлик қилмоқда.