Қўлланмада аксарият ҳолларда эмлаш яхши қабул қилиниши айтилган. Агар вакцинани қабул қилганингиздан сўнг ўзингизни ёмон ҳис қилсангиз ташвишланмаслигингиз керак: бу тананинг нормал индивидуал реакцияси ва иммунитетни шакллантириш белгиларидан биридир.

Заифлик, умумий чарчоқ ва кўнгил айниши кучайса, жисмоний фаолликни камайтириш ва кўпроқ дам олиш тавсия этилади.

Эмланганларнинг 5,7 фоизида оғриқ, титроқ ёки иситма, бош оғриғи ёки 37 даражадан юқори иситма бўлиши мумкин.

“Тана ҳароратида 38 даражадан юқори бўлганида ҳароратни туширувчи ва оғриқ қолдирувчи воситаларни қабул қилиш тавсия этилади (парацетамол ёки ибупрофен), агар тана ҳарорати 39 даражадан юқори бўлса ва дори-дармонларни қабул қилганидан кейин тўрт соат ичида пасаймаса, у ҳолда сиз шифокорни чақиришингиз керак”, дейилади ҳужжатда.

Эмланганларнинг 4,7 фоизида инъекция жойида оғриқ, қичишиш, шиш ва қизариш кузатилади. Одатда даволанишга эҳтиёж қолмайди, аммо шиш ва безовталикни камайтириш учун аллергияга қарши дори-дармонларни қабул қилиш мумкин.

Беморларнинг бир ярим фоизида бурун битиши, томоқ оғриғи сезилиши мумкин. Уларни чайқаш, кўп суюқлик ичиш ва бурун томчиларидан фойдаланиш тавсия этилади.

Бир фоиздан камроқ одамда юрак уриши ёки қон босими кўтарилиши мумкин.
“Спутник V” вакцинасини қабул қилишни аллақачон бошлаган Москва аҳолиси нафақат тавсиялар билан йўриқнома, балки ўтказилган эмлаш тўғрисидаги гувоҳномани ҳам олишади.