Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакили Маргарет Харрис COVID-19 пандемиясини «битта катта тўлқин» деб атади ва инфекция гриппнинг фаслга мойиллиги билан ўхшаш эмаслигини айтди. Бу ҳақда Reuters ёзмоқда.

«Биз биринчи тўлқинда турибмиз. Бу битта катта тўлқин бўлади », деди Харрис.

АҚШда ёз ойларида касаллик қайд этилган катта кўрсаткичларга ишора қилиб, у эҳтиёт чораларини кўриш ва оммавий йиғилишлардан огоҳлантирган. «Ёз - бу муаммо. Ушбу вирус ҳар қандай об-ҳавони яхши кўради», дея қўшимча қилди у.

Бироқ Харрис COVID-19 ҳолатлари жанубий ярим шарнинг қишда одатдаги мавсумий грипп ҳолатларига тўғри келишидан ташвиш билдирди ва айтишича, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти буни диққат билан кузатмоқда.

Ҳозирча, унинг сўзларига кўра, лаборатория намуналарида гриппга чалиниш ҳолатлари кўп эмас, бу эса мавсумнинг одатдагидан анча кеч бошланишини англатади.

«Агар сизда нафас олиш касаллиги бўлса ёки шундай касаллик билан оғриш хавфи юқори бўлса, бу соғлиқни сақлаш тизимига янада кўпроқ босим ўтказади», деди у ва одамларни гриппга қарши эмланишига чақирди.