Томонлар транспорт соҳасидаги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда Хитой компаниясининг иштирок этиш имкониятлари юзасидан фикр алмашди.
Хусусан, транспорт инфратузилмаси объектларини лойиҳалаш ва қуришда Хитойнинг молиялаштириш ва муҳандислик тажрибасини жалб этган ҳолда иштирок этиш имкониятлари муҳокама этилди, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.
1957 йилда ташкил этилган Хитой Давлат Қурилиш Муҳандислик Корпорацияси (CSCEC) Хитойнинг энг йирик қурилиш компанияси ва дунёдаги энг йирик қурилиш пудратчиларидан бири (мамлакатдаги йигирмата энг йирик компаниялар қаторига киради).