Вилоят раҳбари бугун ҳам ҳудудларда бир қатор муаммолар аниқланганлигини таъкидлаб, масъулларнинг муаммоларни ҳал этишдаги фаолияти қониқарқиз эканлигини қайд этди.
Жумладан, биринчи навбатда аҳолига газ етказиб бериш лозимлиги белгиланган бўлсада Термиз шаҳри ва Шеробод туманида умумий овқатланиш шахобчалари, ҳаммом ва бошқа тармоқдан узилиши керак бўлган объектлар табиий газдан фойдаланиб келган. Ҳудуд масъуллари томонидан бу ҳолат назоратсиз қолдирилган, шунингдек, ушбу ҳудудларда газ соҳаси билан боғлиқ қатор муаммолар мавжуд бўлиб, уларни бартараф этиш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилмаган. Фаолиятида хато-камчиликларга йўл қўйганлиги сабабли Термиз шаҳар ва Шеробод тумани газ таминоти бўлими раҳбарларини эгаллаб турган лавозимидан озод этиш бўйича топшириқ берилди.
Шунингдек, бугун вилоят ҳокимининг ҳудудларга ташрифи давомида аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан туман масъулларининг ахборотлари тингланди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати