Маълум қилинишича, коррупцияга қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида 1992 йилда туғилган аёл савдо соҳасида фаолият юритувчи масъулияти чекланган жамият иш юритувчисининг ишончига кириб, корхонага тегишли 376,6 миллион сўмлик солиқ қарздорлигини танишлари орқали бартараф қилиб беришни ваъда қилган. У ушбу “хизмат” эвазига 20 миллион сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Терговга қадар текширув жараёнида мазкур ноқонуний ҳолатга Чуст тумани солиқ инспекциясининг бош инспектори ҳам алоқадор экани аниқланган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.