28–29 ноябрь кунлари мамлакатнинг барча ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.

Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати кечалари 3–8 даража илиқ, кундуз кунлари 10–15 даража, жанубда эса 17–20 даража илиқ бўлади.

Шамол ғарбдан шимоли-шарққа ўзгариб, 7–12 м/с тезликда эсади. Шимолий ҳудудлар ва Фарғона водийсида шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда 20–22 м/с га етиши мумкин. Баъзи ҳудудларда чанг-тўзон кузатилиши эҳтимоли бор.

Республиканинг тоғли ҳудудларида 27 ноябрь куни айрим жойларда ёмғир ва қор ёғади. 28–29 ноябрь кунлари эса ёғингарчилик кутилмайди.

Тошкент шаҳрида шанба ва якшанба кунлари ҳам ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечалари 4–6 даража, кундузи 13–15 даража илиқ бўлади.

Шамол шимоли-шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади.